Корея Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий профилактика сиёсати бюросининг фаолияти ўрганилди
Ноябрь 15, 2023. 16:01 • 38 сония
• 311
СЕУЛ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибаларини бевосита яқиндан ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хизмат сафари давомида делегация аъзолари Корея Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий профилактика сиёсати бюросининг бош директори Юн Ву Жанг билан музокаралар ўтказди.
Мулоқот чоғида пробация ва илмий фаолият соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Жиноий профилактика сиёсати бюросининг фаолияти, хусусан пробация хизматининг ишлаш механизмлари билан яқиндан танишилди.
Мазкур бюронинг илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш бўйича илмий ташкилотларга буюртма бериш, буюртма бўйича бажарилган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш фаолияти батафсил ўрганилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек тадбиркорлари ироқлик бизнесменларга ўз маҳсулотларини тақдим этди
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади